Янгиликлар
13
“Сайлов – 2021"
Жорий йилнинг 13 август куни Самарқанд вилоят суди биносида вилоят суди ходимлари иштирокида “Сайлов – 2021" шиори остида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи О. Муҳаммадиев томонидан Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси ҳамда мазкур кодексга киритилган сўнги ўзгартиришлар, қонунчиликка мувофиқ, округ ва участка сайлов комиссияларини ташкил этишининг ҳуқуқий асослари, сайловолди ташвиқот ишларини ўтказиш тартиби ва бошқа масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди.