Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида шаффофликни таъминлаш борасида янги қадам


       Маълумки, 2014 йил 5 майда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган эди.
       Тан олиш керакки, ушбу қонуннининг амалиётга татбиқ этилиши билан боғлиқ бир қатор муаммолар мавжуд эди.
     Мазкур муаммоларни бартараф этиш, шунингдек коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик назоратини янда кучайтириш мақсадида жорий йилнинг 16 июнь куни Ўзбекистон  Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони (ПФ–6247-сон) қабул қилинди. Мазкур Фармон билан барча давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати (33 та) тасдиқланди.
     Шунингдек давлат органлари ва ташкилотлари ўз фаолиятига оид ҳисоботни ҳар йили: 1 мартгача веб-сайтларига жойлаштириб, 10 мартгача уни жамоатчилик иштирокида муҳокама этиш ҳақида хабар бериши, 1 апрелгача эса ҳисоботни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этиш учун матбуот анжуманларини ўтказиши лозимлиги белгиланди.
   Шу билан биргаликда, 2021 йил 1 июлдан қуйидагилар тўғрисидаги маълумотлар Очиқ маълумотлар порталига ва давлат органлари ва ташкилотлари веб-сайтларига жойлаштирилиб, ҳар чоракда янгилаб борилади:

·        амалга оширилган давлат харидлари;

·        мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари;

·        Президент, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари билан солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар;

·        ўзларининг йиллик харажатлар сметаси ва унинг ижроси.

    Қуйидаги имтиҳонларни ўтказиш жараёнини Интернетда жонли эфирга узатиш тартиби жорий этилади:

·        ОТМнинг бакалавриат ва магистратура имтиҳонлари;

·        ўқишни кўчириш билан боғлиқ имтиҳонлар;

·        нострификация тест синовлари.

     2021/2022 ўқув йили қабулигача имтиҳонларни Интернетда жонли эфирга узатишни таъминлайдиган, барча фойдаланувчилар учун очиқ бўлган “imtihon.uz” веб-платформаси ишга туширилади.
      2021 йил 1 сентябргача Очиқ маълумотлар портали давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали билан интеграция қилинади.
     Ўрнатилган тартибга кўра, 2021 йил 1 августгача Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси расмий веб-сайтида ва Порталда Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари тўғрисидаги ахборот базаси ишга туширилади.
      Мазкур Фармон билан 2021 йил 1 декабрдан йил якунлари бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг Очиқлик индекси аниқланади,
      Шунингдек, энг асосийси Қонунчилик палатаси ва Сенат мажлислари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши сессиялари ва тарафларнинг розилиги билан айрим ҳуқуқбузарликларга ва оилавий низоларга оид фуқаролик суд ишлари. телеканаллар, шунингдек, Интернет орқали жонли эфирга узатилади.
      Бир сўз айтганда, ушбу Фармоннинг қабул қилиниши республикада давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида шаффофликни таъминланишида асосий ўрин тутади.

 

Вилоят адлия бошқармаси
бўлим бошлиғи О. Муҳаммадиев