Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

“Коррупция – зарарли иллат” мавзусида тарғибот-йиғилиши ўтказилди


        Бугун Оқдарё туман ҳокимлигида туман ҳокими Н.Сулаймонов ҳамда туман прокуратураси ва туман адлия бўлими ходимлари иштирокида “Коррупция – зарарли иллат” мавзусида тарғибот-йиғилиши ўтказилди. Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан ўтказилган мазкур тадбирда коррупция ва унинг салбий оқибатлари, хизмат вазифасини бажариш чоғида таъмагирлик ҳолатларига йўл қўймаслик ҳақида прокуратура ҳамда адлия ходимлари томонидан маърузалар қилинди. Шунингдек, туман ҳокими фуқаролар билан мулоқот қилишда маҳалла масъуллари ўз ишига виждонан ёндашиб, биринчи ўринда халқни рози асосий вазифамиз эканлигини таъкидлаб ўтди.