Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ


         Самарқанд вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари Мамадкулов Дилшод Аманкулович, адлия бошқармаси раҳбарияти, туман (шаҳар) адлия бўлимлари, адлия тизими фахрийлари, адвокатлар, нотариуслар, юридик хизмат ходимлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
         Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Д. Мамадкулов, бошқарма бошлиғи С. Нуриев ва бошқа мутасаддилар томонидан ушбу қутлуғ айём билан самимий тилаклар билдирилди.
        Байрам тадбирида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 августдаги Фармонига асосан “Шуҳрат” медали билан тақдирланган Самарқанд шаҳри “Темирйўл” адвокатлар ҳайъати адвокати Абдураҳмонова Муҳаббат Рашидовнага, шунингдек “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланган адлия тизими ходимларига ушбу мукофотлар тантанали топширилди.
         Шунингдек, байрам муносабати билан тизимда фаолият олиб бораётган бир қатор ходимлар шунингдек бошқа соҳа вакиллари пул мукофотлари, фахрий ёрлиқлар ва ташаккурномалар билан тақдирландилар.