Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Меҳр улаш қон топширииш акцияси


         Адлия вазирлиги ташаббуси билан старт берилган ''Меҳр улаш'' қон топшириш хайрия акцияси Самарқанд вилоят адлия бошқармасида ҳам ташкил этилди.
         Таъкидлаш лозимки, ушбу акциядан кўзланган асосий мақсад донорликни ривожлантириш ва рағбатлантиришдир.Маълум бўлишича, Гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институтининг маълумотига кўра, пандемия даврида донорлар сони кескин камайди ва оғир беморларнинг донорлик қонига бўлган талаби сезиларли даражада ошди. Донорлик ҳар қандай инсон қилиши мумкин бўлган оддий, шу билан бирга олий қаҳрамонликдир. Вилоят адлия бошқармаси, Нотариал Палатанинг вилоят ҳудудуий бошқармаси ҳамда юридик техникумнинг кўнгилли ходимлари ҳам ушбу хайрли ишга қўл уриб, инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини тарғиб этиш мақсадида "Меҳр улаш" хайрия қон топшириш акциясида иштирок этиб, қон топширишди.