Янгиликлар
18
Фуқаролар мурожаати эътиборда
Бугун Тойлоқ туман "Галаботир" МФЙ да туман адлия бўлими бошлиғи А.Ғафоровнинг Сайёр қабули ўтказилди. Қабулда 22 нафар фуқаролар ўзларининг қизиқтирган ва қийнаб келаётган маслалар юзасидан мурожаат қилишиб, 2 нафар фуқаро томонидан ёзма равишда аризалар қабул қилинган бўлса, 7 та мурожаатлар жойида идобий ҳал этилди ва 13 та мурожаатларга тушунтириш берилди. Асосий масалалар электр тармоклари, суюлтирилган газни етказиб берилиши, оилавий, фуқаролик паспортини олиш, моддий ёрдам, таълим, уй-жой, сув ичимлик таъминоти, тиббиё ёрдам билан боғлик мурожаатларни ташкил қилди.3 нафар аёллар дафтарига киритилган хотин-қизларнинг ҳам мурожаатлари ижобий хал этилди.