Янгиликлар
29
Юридик хизмат кўрсатиш марказлари Булунғур ва Жомбой туманларида ҳам ўз фаолиятини бошлайди.
Адлия вазирлиги масъулларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан навбатдаги ўқув-семинари Булунғур ва Жомбой туманларида ташкил этилди. Мазкур ўқув-семинарда Марказларда ишни самарали ташкил қилиш бўйича зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди ва Марказлар фаолиятининг муҳим жиҳатлари хусусида батафсил маълумотлар берилиб,“E-huquqshunos” электрон тизимидан фойдаланиш усуллари амалий тушунтирилди. Эркин мулоқот майдонига айланган мазкур тадбир мобайнида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди. Шундан сўнг ишчи гуруҳ Марказлардаги шароитлар билан танишди ва Марказ ходимларига услубий тавсиялар берилди.