Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартибидан хабардормисиз?


Ҳукумат қарори (606-сон, 24.09.2021 й.) билан Олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, олий маълумотга эга бўлган бакалавр (дипломли мутахассис) даражасига эга шахслар бакалавриат таълим йўналишлари бўйича иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олишлари мумкин.
Иккинчи ва ундан кейинги олий таълим бўйича қабул параметрлари ОТМ кенгаши томонидан белгиланади. 
 Ўқишга кириш учун абитуриентлар ҳар йили 10 июлдан 10 августгача (шу куни ҳам) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган махсус электрон тизим орқали рўйхатдан ўтади.
Қабул тартиби (кириш имтиҳони шакли, баҳолаш мезонлари, имтиҳон ўтказиш муддатлари) ҳар йили 1 июлгача ОТМ расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Қабул натижалари ҳар йили 30 августгача ОТМ томонидан эълон қилинади. 
Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимда ўқиш 2-курсдан бошланади. Бунда ўқиш давомийлиги тегишли бакалавриат таълим йўналишлари учун белгиланган муддатдан бир йилга кам этиб белгиланади. 
Низом олий ҳарбий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди. 
Мазкур тартиб 2022 йил 1 майдан кучга киради.