Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Ўзбекистон: беш йиллик жадал ислоҳотлар


Адлия вазири Русланбек Давлетов:

Ҳаракатлар стратегиясида 1385 дан ортиқ банд кўзда тутилган эди. Уни амалга ошириш учун изчил равишда йилларга бериладиган номлардан келиб чиқиб 5 та давлат дастури қабул қилиниб, 114 триллион сўм ва салкам 31 миллиард АҚШ долларлик лойиҳалар амалга оширилди. Стратегияни рўёбга чиқариш учун Парламент томонидан: 
- 311 та қонун қабул қилинди, шундан 80 таси мутлақо янги қонунлар;
- 2000 га яқин Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари;
- 3000 дан зиёд Ҳукумат қарорлари қабул қилинди.
Албатта, бу рақамлар ислоҳотларни юридик расмийлаштириш учун қабул қилинган ҳужжатлар бўлиб, аслида уларни ҳаётга татбиқ этиш учун давлат органларининг барча даражадаги раҳбарларидан бошлаб, оддий ходимларигача “сафарбарлик режимида” ишлади.