Янгиликлар
08
Сайлов қонунчилиги тушунтирилмоқда
Булунғур туман адлия бўлими томонидан туман ҳудудида жойлашган чегара ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.Тадбирда туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Ш.Умаров иштирок этди. Мазкур тарғибот тадбирида ҳарбий хизматчиларга жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов муносабати билан сайлов қонунчилиги юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.