Янгиликлар
Виждон эркинлиги - инсон ҳуқуқи
Маълумки, жорий йилнинг жорий йилнинг 5 июль куни Ўзбекистон Республиксининг янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизда диний эркинлик ва эътиқод масаласида фуфқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг янги босқичга олиб чиқилиши замин яратди. Янги таҳрирдаги ушбу Қонун виждон эркинлиги меъёрларини аниқ кўрсатиб, фуқароларнинг хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслигини таъминлайди. Шунингдек, ҳар қандай динга зўравонлик билан киритишни тақиқлайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 61-моддасида диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилганлиги ва қонун олдида тенглиги, шунингдек давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмаслиги белгилаб қўиилган. Бош қомусимизнинг ушбу нормасидан кедиб чиқиб мазкур Қонунга асосан Ўзбекистон Республикасида дин давлатдан ажратилган ҳамда республикамизда диний ташкилотлар ва давлат органларининг фаолияти ўзаро аралашмаслик асосида амалга оширилади. Шунингдек, мазкур Қонун билан бир қатор янгиликлар жорий этилмоқда. Хусусан, Қонун билан маҳаллий диний ташкилотлар, жумладан, масжидлар ва бошқа конфессияларнинг ибодатхоналарини ташкил этиш бўйича ташаббускор фуқаролар сони икки баробар камайтирилиб, 50 нафардан кам бўлмаган этиб белгиланди. Шунингдек, диний ташкилотнинг марказий бошқарув органи ва диний таълим муассасаларини тузиш учун ҳам 100 нафар ташаббускор бўлиши ҳақидаги талаб бекор қилинди. Рўйхатдан ўтказувчи адлия идораларига тақдим этиладиган ҳужжатлар сони кескин қисқарди, уларни кўриб чиқишнинг муддати 3 ойдан 1 ойга қисқартирилди. Шунингдек, диний таълимнинг профессионал мақоми қонуний белгилаб қўйилди, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, динга бўлган муносабатидан қатъи назар, дунёвий таълим олиш ҳуқуқи таъминланиши қайд этилди. Шу билан биргаликда, амалдаги қонунчилик ҳужжатларида “ибодат либоси” тушунчасининг ҳуқуқий таърифи мавжуд эмаслиги сабабли жамоат жойларида ибодат либосида юришга тақиқ Қонундан чиқариб ташланди ва эндиликда жамоат жойлдарида ибодат либосида юриш маъмурий жавобгарликка олиб келмайди.
Бундан ташқари, диний ташкилотни тузиш учун талаб этиб келинган маҳалла фуқаролар йиғинлари розилигини олиш тартиби бекор қилинди. Диний ташкилот тузиш ташаббускорлари ортиқча хат-ҳужжатларни йиғишдан халос бўлдилар. Энг асосийси Қонунда, жамиятда турли ёт қарашларни тарғиб қилаётган гуруҳларнинг фаолияти, улар томонидан тарқатилаётган бузғунчи ғояларнинг салбий таъсиридан аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида диний мазмундаги материалларни диншунослик экспертизасининг ижобий хулосасини олгандан кейин тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш белгилаб қўйилди.
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Ориф Муҳаммадиев