Янгиликлар
Нодавлат нотижорат ташкилотлари давлат томонидан фаол қўллаб-қувватланмоқда
Вилоят адлия бошқармаси томонидан 807 та ННТ рўйхатга олинган. Уларнинг 704 таси республика ННТларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳисобланади, 103 таси эса мустақил ташкил этилган. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш учун маҳаллий бюджетдан халқ депутатлари вилоят кенгаши ҳузуридаги жамоат фондига жорий йилда 1 миллиард 152 миллион 482 минг сўм ажратилди. Шунингдек, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ва Ижтимоий шериклик бўйича жамоат камиссияси фаолияти йўлга қўйилган. Комиссия томонидан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари учун 3 та танлов ўтказилди. “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш” мавзусидаги танловга тақдим этилган 24 та лойиҳадан 10 тасини молиялаштиришга қарор қилинди. Натижада лойиҳалар бўйича 305 миллион сўм пул маблағи грант ғолибларининг ҳисоб рақамларига ўтказиб берилди.
Масалан, SOS Ўзбекистон болалар маҳалласи Самарқанд филиали «SOS Ўзбекистон болалар маҳалласи Самарқанд филиали термо-иссиқхона ва жонли бурчакни ташкил этиш», "Умид-Д" хайрия маркази Самарқанд вилояти ННТларининг салоҳияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, "Раҳмдиллик" жамияти «Оила фаровонлиги-оила институтини мустаҳкамлаш оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, баркамол авлодни тарбиялашда ижтимоий шерикликни кучайтириш», Ўзбекистон Халқаро "Олтин Мерос" хайрия жамоат фонди Оқдарё туман муассасаси «Маҳалла аҳолисини китобхонликка жалб этиш мақсадида "Ёш китобхонлар амфитеатри"ни очиш, театр ҳузурида "Халқ кутубхонаси номли электрон кутубхона фаолиятини ташкил этиш" номли лойиҳалари ва бошқа лойиҳалар ғолиб деб топилди. Бундан ташқари, “Жамиятда инсон ҳуқуқлари ва мулоқот маданиятини юксалтиришда ННТлар фаоллигини ошириш” мавзусидаги 2-тур, “Туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, маҳалла ва оилаларда соғлом турмуш тарзини ва аҳоли соғлиғини мустаҳкамлашда жамоатчиликни кенг жалб қилиш” мавзусида 3-тур ғолибларига ҳам 350 миллион сўм маблағ ажратилди. Жумладан, Самарқанд вилояти тожик ва тожикзабон миллий маданий маркази “Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг ижодий меросининг ёш авлодга етказиш, "Дафтар ҳошиясидаги битиклар" ("Қайдҳо дар хошияхои дафтар") китобини тожик тилига таржима қилиш”, Самарқанд вилоят Махдуми Аъзам Даҳбедий илмий тадқиқот фонди Самарқанддаги Рухобод мақбараси ва маҳалласи тарихи ва у ерда кўмилган буюк аллома Шайх Бурхониддин Соғаржий фаолиятининг ёшлар тарбиясидаги ўрни, Болалар ва оилаларни қўллаб -қувватлаш ассоциацияси Самарқанд вилоят бўлими “Ёшлар ва оилаллар ўртасида мулоқот ва интернет тармоғидан самарали фойдаланиш маданиятини тарғиб қилиш”, Ургут тумани "Ипакли" маҳалла фуқаролар йиғини “Ургут туманидаги "Ипакли" маҳалласида "Ипак ота" зиёратгоҳи асосида туризм қишлоғини ташкил қилиш” номли лойиҳалари ва бошқа лойиҳалар ғолиб деб топилди. Жорий йил давомида яна иккита 4-тур (180 000 000 сўм) ҳамда 5-тур (150 000 000 сўм) давлат грантини эьлон қилиш ва молиялаштириш мўлжалланган. Аҳамиятли жиҳати шуки, Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси вилоят бўлими ҳамда жамоат фонди ходимлари томонидан грант танловларида иштирок этиш талаблари ва шартлари тўғрисида доимий тарғибот ишлари амалга оширилди.
Дарвоқе, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги балансидаги Самарқанд шаҳар, Спитамен шоҳ кўчаси 159-“А”-уйда замонавий шароитларга эга “Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва дўстлик уйи” ташкил этилган. Ушбу бинога жами 46 та ННТ жойлаштирилган. Хусусан, вилоятда фаолият юритаётган 11 та миллий маданий марказ ва 35 та нодавлат нотижорат ташкилотлари текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида бу ерда фаолият олиб бормоқда.
Санжар Бўриев,
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси
Нодавлат нотижорат ташкилотлари
бўлими етакчи маслаҳатчиси.