Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Фермер хўжалиги манфаатлари ҳимоя қилинди


         Каттақўрғон туман адлия бўлимига туман ҳудудида жойлашган “Эрк” фермер хўжалиги раиси К. Назаров томонидан мурожаат қилинди. Унинг мурожаатига кўра, Фермер хўжалиги томонидан 2020 йил пахта ва ғалла ҳосилини етиштириш учун сарф қилинган 46 млн. 692,0 минг сўм ва 2021 йил йил пахта ва ғалла ҳосилини етиштириш учун сарф қилинган 17 млн. 010,0 минг сўм электр энергияси харажатлари бюджет ҳисобидан қоплаб берилмаган. Туман адлия бўлими томонидан фермер хўжалиги раиси К. Назаровнинг мазкур аризаси ўрганилди ва ҳақиқатдан фермер хўжалигига у томонидан сарф қилинган электр энергияси харажатлари учун компенсация пуллари тўлаб берилмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан фермер хўжаликларига насос агрегатлари ва суғориш қудуқларининг электр энергияси истеъмоли учун кетган харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш орқали қопланиши белгиланган. Юқоридагиларга асосан Каттақўрғон туман адлия бўлими томонидантуман молия бўлимига тақдимнома киритилди. Натижада, тақдимнома асосан “Эрк” фермер хўжалигига сарф қилинган 46 млн. 692,0 минг сўм электр энергияси харажатлари тўлиқ қоплаб берилди.

Каттақўрғон туман
адлия бўлими бошлиғи
Ўткир Ҳакимов