Янгиликлар
Иш берувчи томонидан ходимларга ойлик иш ҳақлари тўлаб берилмаган
Жорий йилининг август ойида Нарпай туман адлия бўлимига туман мактабгача талим бўлимига қарашли 2-сон давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир гурух ходимлари мурожаат қилиб,ўзларининг ойлик иш ҳақларининг ундириб берилишида амалий ёрдам беришни сўраган. Аниқланишича, туман мактабгача таълим бўлими мудирининг 2019 йил 1 майдаги 59-сон буйруғига асосан ушбу мактабгача таълим ташкилотининг фаолияти капитал таъмирлаш мақсадида 2019 йил 1 майдан тўхтатилган ва 2020 йил 31 августдаги 80-сон буйруғига асосан 2020 йил 1 сентябрдан иш фаолиятини бошлаган. Мазкур давр мобайнида ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинмаган ҳамда Меҳнат кодексининг 150-моддасига асосан уларга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилмаган ва шунга қарамасдан ушбу МТТ ходимларига ушбу давр учун ойлик иш ҳақи тўланмасдан келинган. Юқоридагиларга асосан туман адлия бўлими томонидан мазкур ходимлар манфаатида судга киритилган аризалар қаноатлантирилиб, мактабгача таълим ташкилотининг зиммасига умумий сўммаси 177 518 523 сўм миқдоридаги ойлик иш ҳақиларини тўлаб бериш мажбурияти юклатилди.