Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Иш ҳақлари тўлаб берилди


          Пахтачи тумани МТБга қарашли 26-сон давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир гуруҳ ходимлари томонидан 2018 йил декабрь ойидан 2019 йил август ойига қадар бўлган иш ҳақлари тўлаб берилмаганлигидан норози бўлиб, туман адлия бўлимига мурожаат қилинган. Адлия бўлими томонидан ушбу мурожаатлар ўрганилиб, ҳақиқатдан ҳам 26-сон ДМТТ ходимларига 2018 йилнинг декабрь ойидан 2019 йилнинг август ойига қадар бўлган даврда иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди ва 2021 йил 29 июль куни 8 нафар ходимларга жами 41.722.641 сўм тўланмаган иш ҳақларини ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судига киритилган аризалар қаноатлантирилиб, суднинг 2021 йил 16 июлдаги буйруқлари билан мактабгача таълим ташкилотининг зиммасига ходимларнинг тўланмаган 41.722.641 сўм иш ҳақларини тўлаб бериш вазифаси юклатилди.

Пахтачи тумани 
адлия бўлими бошлиғи 
Зафар Сафаров