Янгиликлар
Ҳоким қарори бекор қилинди
Каттақўрғон туман ҳокимининг 2021 йил 31 майдаги 518-Қ-сон қарори билан тумандаги 83-мактабнинг бинолари бузилганлиги сабабли 2,5 гектар ер майдонларини туман заҳира ерлари ҳисобига қайтариб олинган. Каттақўрғон туман халқ таълими бўлимининг 83-умумий ўрта таълим мактаби 1983 йилда қурилганлиги, хозирги кунда авария холатига келиб қолганлиги сабабли эскириб қолган мактаб биносини ва мактаб эгаллаб турган ер майдонини туман захирасига олинишига эътирози йўқлиги ҳақида 2021 йил 19 майдаги 101-сонли хати ушбу қарорни қабул қилишга асос бўлиб хизмат қилган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ – 3931-сон Қарорининг 10-бандида умумтаълим ва мактабдан ташқари муассасаларнинг ер участкалари ва кўчмас мулкини Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири билан келишмасдан бегоналаштириш тақиқланади деб белгилаб қуйилган. Юқоридагиларга асосан Каттақўрғон туман адлия бўлими томонидан жорий йилиннг 27 июл куни Каттақўрғон туман ҳокимининг 2021 йил 31 майдаги № 518-Қ-сон қарорини ҳақиқий эмас деб топиш бўйича Самарқанд туманлаларо маъмурий судга ариза киритди. Самарқанд туманлаларо маъмурий судининг 2021 йил 11 августдаги ҳал қилув қарори билан Каттақўрғон туман ҳокимининг 2021 йил 31 майдаги № 518-Қ-сон қарорини ҳақиқий эмас деб топилди ва 83-мактабдан ноқонуий олиб қуйилган 2,5 гектар ер қайтарилди.
Каттақўрғон туман
адлия бўлими бошлиғи Ў.Ҳакимов