Янгиликлар
Қўшимча устамалар тўлаб берилди
Иштихон туман адлия бўлими томонидан туман СЭО ва ЖС (Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлик) бўлимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ – 5969-сон Фармони ижроси мониторинг қилинди. Мониторинг жараёнида, коронавирусга қарши кураш тадбирларига жалб этилган бўлим ходимларига 2021 йил май-июнь ойларида жами 275 805 479 сўм миқдоридаги олти фоизлик қўшимча тўловлар тўлаб берилмаганлиги аниқланди. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5969-сон Фармонининг 17-бандига асосан тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимлар коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар жорий қилинган.
Юқоридагиларга кўра, туман адлия бўлимининг 2021 йил 23 июлдаги тақдимномасига асосан, СЭО ва ЖС бўлимининг 65 нафар ходимларига 275 805 479 сўм олти фоизлик қўшимча тўловлар тўлаб берилиши таъминланди.
Иштихон туман адлия бўлими
бош маслаҳатчси А. Жовлиев