Янгиликлар
Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари тикланди
Каттақўрғон шаҳар адлия бўлимига “Таъмирлаш тиклаш хизмати” ДУК Каттақўрғон шаҳар бўлими бош ҳисобчиси Т.Сашнева мурожаат қилиб, ушбу корхона томонидан тўланмасдан келинаётган иш ҳақини тшлаб берилишида амалий ёрдам беришни сўраган. Мазкур мурожаатни ўрганиш жараёнида бош ҳисобчи Т.Сашнева билан биргаликда корхонанинг жами 16 нафар ходимларига 179.944.884 сўм миқдоридаги иш ҳақлари тўланмасдан келинганлиги аниқланди ва адлия бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судига аризалар киритилди. Суднинг 2021 йил 14 октябрдаги буйруқларига асосан “Таъмирлаш тиклаш хизмати” ДУК Каттақўрғон шаҳар филиалининг зиммасига корхонанинг 16 нафар ходимларига жами 179.944.884 сўм миқдоридаги иш ҳақларини тўлаб бериш мажбурияти юклатилиб, 16 нафар ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари тикланди.
Каттақўрғон шаҳар адлия
бўлими бошлиғи Фарход Зарифов