Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Адлия бўлимининг аралашувидан сўнг ходимларга устамалар тўланди


        Пайариқ туманида истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқароларнинг тумандаги мактабгача таълим ташкилотларида ишлаб келиб, уларга спорт тарғиботчиси қўшимча вазифаси юклатилганлиги, бироқ белгиланган устама тўловлари тўланмаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаатлари туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилди. Аниқланишича, тумандаги 16 та МТТ директорларининг буйруқлари билан жисмоний тарбия йўриқчиси вазифасида фаолият юритиб келаётган ходимларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармонига асосан “Спорт тарғиботчиси” қўшимча вазифаси юклатилган, бироқ жорий йилнинг 6 ойи давомида юклатиган “Спорт тарғиботчиси” қўшимча вазифасини бажариш давомида уларнинг базавий лавозим маошига 20 фоиз миқдорда устама ҳисобланмаган ва тўловлар амалга оширилмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармонида “2021 йил 1 январдан барча давлат оргонлари ва ташкилотларида соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида мехнат жамоаларидан фаолият юритаётган ходимга “Спорт тарғиботчиси” қўшимча вазифасини юклаш ва унинг базавий лавозим маошига 20 фоиз миқдорда устама белгилаш йўлга қўйилиши” белгиланган. Мазкур ҳолат юзасидан туман адлия бўлими томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида мактабгача таълим бўлими ходимларга тўланмасдан келаётган 35,5 млн. сўмлик устамалар тўлаб берилиб, айбдор ходимлар интизомий жазога тортилди.

 

Пайариқ туман адлия
бўлими бошлиғи Нодир Камилов