Янгиликлар
25
"Дўстлик боғи" ташкил этилди
Самарқанд вилоят "Дўстлик ўйи"да Самарқанд вилоят ҳокимининг ўринбосари Д. Мамадкулов, вилоят адлия бошқармасининг Нодавлат нотижорат ташкилотлари бўлими бошлиғи Ш. Баҳрамов, исломий ва ноисломий диний ташкилот раҳбарлари ҳамда миллий маданий марказ раислари билан ''Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик - жамият барқарорлиги гарови'' мавзусида учрашув ташкил этилди. Учрашувдан сўнг фаоллар иштирокида "Дўстлик боғи" ташкил этилиб, дарахт кўчатлари ўтқазилди.