Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Ходимларга ойлик иш ҳақлари тўлаб берилмаган


        Жомбой туман адлия бўлими томонидан Жомбой туман маданият бўлими-маданият ва аҳоли дам олиш марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4730-сон қарори ижроси юзасидан мониторинг ўтказилди. Мониторинг натижасида 29 нафар марказ ходимларига тўланиши лозим бўлган ойлик иш ҳақлари ва унга тенглаштирилган тўловлар тўланмаганлиги аниқланди.Натижада туман адлия бўлими томонидан ФИБ Жомбой туманлараро судига 29 нафар фуқаро манфаатини кўзлаб ариза киритилди. Киритилган ушбу аризалар суд томонидан қаноатлантирилиб, туман маданият бўлими-маданият ва аҳоли дам олиш марказининг зиммасига 29 нафар ходимларининг жами 321 млн. 264 минг 853 сўмлик иш ҳақларини тўлаб бериш мажбурияти юклатилди.

 Жомбой туман адлия бўлими
 етакчи маслаҳатчиси Фурқат Турсунмуродов