Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

ОЙЛИК ИШ ҲАҚЛАРИ ТЎЛАБ БЕРИЛМАГАН


        Оқдарё туман адлия бўлими томонидан Оқдарё туман маданият бўлими-маданият ва аҳоли дам олиш марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4730-сон Қарори ижроси юзасидан мониторинг ўтказилди. Мониторинг натижасида 4 нафар марказ ходимларига тўланиши лозим бўлган ойлик иш ҳақлари ва унга тенглаштирилган тўловлар тўланмаганлиги аниқланди. Натижада туман адлия бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судига 4 нафар фуқаро манфаатини кўзлаб ариза киритилди. Киритилган ушбу аризалар суд томонидан қаноатлантирилиб, туман маданият бўлими-маданият ва аҳоли дам олиш марказининг зиммасига 4 нафар ходимларининг жами 69 млн. 075 минг 353 сўмлик иш ҳақларини тўлаб бериш мажбурияти юклатилди.

 

Оқдарё туман адлия бўлими
бошлиғи Даврон Ашуров