Янгиликлар
74 нафар ходимларга 248 млн 814 минг 245 сўм иш ҳақлари тўлаб берилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Меҳнат бозорида меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 743-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига сақланадиган ташкилотларда банд бўлган хизматчиларнинг кенг тарқалган лавозимлари ходимлари айрим тоифалари меҳнатига Нарпай туман халқ таълими бўлими томонидан ҳақ тўланиши Нарпай туман адлия бўлими томонидан мониторинг асосида ўрганилди. Ўрганиш натижасида, Нарпай туман халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларининг 74 нафар ходимларига тўланиши лозим бўлган жами 248 814 245 (икки юз қирқ саккиз миллиион саккиз юз ўн тўрт минг икки юз қирқ беш) сўм миқдоридаги иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди. Нарпай туман адлия бўлими томонидан кўрилган чоралар натижасида 74 нафар ходимларга 248 814 245 (икки юз қирқ саккиз миллиион саккиз юз ўн тўрт минг икки юз қирқ беш) сўм миқдоридаги иш ҳақлари тўлаб берилиши таъминланди.
Нарпай туман адлия бўлими