Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

194 МЛН СЎМДАН ОРТИҚ ИШ ҲАҚЛАРИ ТЎЛАБ БЕРИЛМАГАНЛИГИ АНИҚЛАНДИ


     Нуробод туман адлия бўлими томонидан туман маданият бўлимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4730-сон Қарори ижроси юзасидан мониторинг ўтказилди. Мониторинг натижасида маданият бўлимининг 4 нафар ходимларига 2021 йил январь-ноябрь ойларида жами 194 млн 522 минг 858 сўм миқдоридаги иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди. Натижада туман адлия бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Нуробод туман судига 4 нафар фуқаро манфаатини кўзлаб ариза киритилди. Киритилган ушбу аризалар суд томонидан қаноатлантирилиб, туман маданият бўлими зиммасига 4 нафар ходимларининг жами 194 млн 522 минг 858 сўмлик иш ҳақларини тўлаб бериш мажбурияти юклатилди.