Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

КУЗАТУВ


Бугун (05.01.2022) Самарқанд вилоят адлия бошқармасида шу кунга қадар бошқарманинг Нодавлат нотижорат ташкилотлари бўлими катта маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Масолапова Татьяна Валерьевнанинг пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди.
Тадбирда бошқарма бошлиги С. Нуриев сўзга чиқиб, Т. Валерьевнага адлия органлари тизимидаги кўп йиллик самарали меҳнати, “Устоз-шогирд” анъанаси асосида кўплаб шогирдларни етишиб чиқишида фидоийлик кўрсатганлиги, шунингдек мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ривожланишида қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди. Маълумот учун Т. Валерьевна 1962 йилда Украина Республикаси Артёмовск шаҳрида туғилган. 1987 йилда Харьков юридик институтини тамомлаган. 1987 йилдан бугунги кунга қадар Самарқанд вилоят адлия бошқармаси тизимида турли лавозимларда фаолият юритиб келган.
Самарқад вилоят адлия бошқармаси жамоаси Т. Валерьевнага узоқ умр, сиҳат саломатлик, кўплаб шогирдларни тарбиялашда сўнмас куч-ғайрат тилайди.