Янгиликлар
БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ
Бугун (14.01.2021) Самарқанд вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташкил этилганлигининг 30 йиллиги, шунингдек 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари Қобилов Рустам Ражаббоевич, адлия бошқармаси раҳбарияти, туман (шаҳар) адлия бўлимлари, адлия тизими фахрийлари, адвокатлар, нотариуслар, Давлат хизматлари Агентлигининг Самарқанд вилоят бошқармаси ва унинг тизимидаги ходимлари иштирок этди. Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Р. Қобилов, бошқарма бошлиғи С. Нуриев ва бошқа мутасаддилар томонидан ушбу қутлуғ айём билан самимий тилаклар билдирилди. Байрам тадбирида адлия органларида узоқ йиллар давомида хизмат қилган, шунингдек бугунги кунга қадар хизмат қилиб келаётган адлия тизими ходимларига, адлия фахрийларига “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI ADLIYA VAZIRLIGIGA 30 YIL” эсдалик нишонлари тантанали топширилди.