Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Бошқарма бошлиғининг ахбороти тингланди


         

       Бугун (21.01.2022) Самарқанд вилоят ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 55-сессияси бўлиб ўтди. Ушбу сессияда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С. Нуриевнинг 2021 йил давомида вилоятда адлия органлари томонидан норма ижодкорлиги, ҳҳуқуқни қўллаш ҳамда ҳуқуқий тарғибот соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти тингланди.
          Қайд этиш лозимки, ҳисобот даврида адлия бошқармаси томонидан вилоят ҳокимлигининг 15 та, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан туман (шаҳар) ҳокимликларининг 57 та, жами 72 та норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлган қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, уларнинг 55 тасига ижобий хулосалар берилди ва 17 таси белгиланган талабларга жавоб бермаганлиги учун қайтарилди. Юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив тусга эга бўлмаган қарор ва фармойишлари ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Маҳаллий ҳокимликлар томонидан қабул қилинадиган ҳар қандай қарор ва фармойишлар электрон шаклда “E-qaror” тизими орқали қабул қилинмоқда ҳамда ушбу қарорларни бутун республика бўйлаб кузатиб туриш имконияти мавжуд. Шунга кўра, қонунчиликка мувофиқ бўлмаган қарор лойиҳалари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинишидан олдин, адлия органлари томонидан ушбу қарор лойиҳаларини олдиндан кўриб ва хато ва камчиликлари аниқланганда уларни қабул қилишдан олдин бартараф этилмоқда. Жумладан, бугунги кунга қадар тизим орқали вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимликлари томонида жами 6 115 та қарорлар қабул қилиган бўлиб, шундан 2 732 та ҳоким қарорлари, 1 501 та ҳоким фармойиши ҳамда 1 882 та Кенгаш қарорлари қабул қилинган.Шундан, туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан қабул қилинган жами 102 та, шу жумладан, туман (шаҳар) ҳокимлари 2022 йил 15 январга қадар меҳнат таътилида бўлган даврда қабул қилиниши режалаштирилган 24 та қарор ва фармойиш лойиҳалари қонунчилик талабларига жавоб бермаганлиги сабабли олдиндан кўриб чиқилиб, хато ва камчиликлар қарор қабул қилинишидан олдин бартараф этилиши таъминланди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги ПҚ-5168-сон “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида 2021 йил 1 октябрдан вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларида вилоят адлия бошқармаси ҳузурида юридик хизмат кўрсатиш марказлари ўз фаолиятини бошлади.2021 йил октябрь-декабрь ойларида Юридик хизмат кўрсатиш марказларига давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 16 203 та ҳужжатлар келиб тушган бўлиб, шундан 8 951 та буйруқлари, 3 5 43 та шартномалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, ижобий хулоса берилди, 621 та ҳужжатларга қонунчиликка зидлиги сабабли салбий хулоса берилди, 2 257 таси қайтарилди, 764 та қонунчиликка зидлиги сабабли ҳужжатлар ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмади, 67 та мурожаатлар ўрганиб чиқилди. Натижада, Марказлар томонидан хизмат кўрсатиладиган ташкилотларнинг ноқонуний бўлган ёки нотўғри расмийлаштирилган 3 642 та буйруқ, фармойиш, шартномалар ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлари қабул қилинишининг олди олинган. Ҳисобот даврида давлат органлари ва ташкилотларининг иш фаолиятида қонун ҳужжатларига риоя этилаётганлиги юзасидан 995 та давлат органлари ва ташкилотларида 1 075 марта назорат тадбирлари, хусусан ўрганиш ва мониторинглар ўтказилди. Ўтказилган ўрганиш ва мониторинг натижасида 161 мингдан (161 509 та) ортиқ қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди. Мазкур қонунбузилиш ҳолатларининг 3 667 таси (2,2 %) мурожаатларни кўриб чиқиш соҳасига, 44 759 таси (27,7 %) таълим соҳасига, 19 417 таси (12 %) меҳнат ва бандлик соҳасига, 9 889 таси (6,1 %) пенсия ва нафақа, 10 854 таси (6,7 %) солиқ, 8 648 таси (5,3 %) соғлиқни сақлаш соҳасига, 5 609 таси (3,4 %) ер ва уй-жой масаласи, шунингдек 58 666 таси (36,3 %) банк-кредит, коммунал тўловларнинг, имтиёзли преференцияларни қўлланилиши ва бошқа соҳаларга тегишли ҳисобланади. Юқоридаги аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш мақсадида 2 083 та тақдимнома, 4 543 та огоҳнома, маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича тегишли органларга 786 та, жиноий жавобгарликка тортиш бўйича 97 та таклиф, шунингдек судларга 2 637 та даъво аризалар киритилиб, мазкур даъво аризаларининг 1 992 таси қаноатлантирилди. Самарқанд вилоятида адлия органлари томонидан 2021 йил давомида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган жами 25 мингдан ортиқ (25 304 та) тарғибот тадбирлари амалга оширилди. Мазкур тарғибот тадбирларининг 9222 таси ОАВ (шундан 140 таси телевидение, 283 таси радио, 309 таси газета ва журналларда, 8 288 таси ижтимоий тармоқлар орқали), 14 739 таси оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ҳисобланади.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими