Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

11 НАФАР ХОДИМЛАРНИНГ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯ ҚИЛИНДИ


          Нуробод туман адлия бўлими томонидан туман халқ таълими бўлими ва умумтаълим мактабларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 1 апрелдаги “Қишлоқ жойлардаги болалар спорти объектларида банд бўлган аёл спорт устозлари меҳнатини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1315-сон қарори ижроси мониторинг тартибида ўрганилди. Мониторинг натижасида қишлоқ жойлардаги болалар спорти объектларида банд бўлган 11 нафар аёл спорт устозларига 2019-2020-2021 йилларда 29.065.976 сўм миқдоридаги иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.
         Ваҳоланки, юқоридаги қарорга асосан 2010 йил 1 апрелдан бошлаб қишлоқ жойлардаги умумтаълим мактабларида, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ва болалар — ўсмирлар спорт мактабларида жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳамда спорт устози бўлиб ишлаётган аёлларнинг тариф ставкаларига ҳар ойда 15 фоиз миқдорда устама ҳақ белгилаш назарда тутилган.
         Юқоридагиларга асосан, Нуробод туман адлия бўлими томонидан ФИБ Нуробод туман судига 29.065.976 млн сўм иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш тўғрисида ариза киритилди.
         ФИБ Нуробод туман суди томонидан туман адлия бўлимининг аризалари қаноатлантирилибб туман Халқ таълим бўлим зиммасига 11 нафар аёл спорт устозларига 29 млн 065 минг 976 сўм иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақида суд буйруғи чиқарилиб, ижрога қаратилди.

        Нуробод туман адлия бўлими
        бошлиғи Улуғбек Рахманов