Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой



Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича умуммиллий имтиҳон ўтказилади

     Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг февраль-март ойлари “Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой” деб эълон қилинган. Мазкур тадбир доирасида хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллиги ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида умуммиллий имтиҳон ўтказилади. Имтиҳонда 15 ёш ва ундан катта барча хотин-қизлар қатнашиши мумкин бўлиб, иштирок этиш ихтиёрий, бепул ва очиқ. Имтиҳонда қатнашиш учун 8-mart.adliya.uz сайтида жорий йил 15 февралдан 28 февралга (шу куни ҳам) қадар рўйхатдан ўтиш талаб этилади.
    Имтиҳон икки босқичдан иборат:
    1-босқич – онлайн тест, 1 март соат 09.00 дан 13.00 гача бўлиб ўтади.
    2-босқич – суҳбат, 4 март соат 10:00 да ташкил этилиб, 3 нафар ғолиб аниқланади.
    Имтиҳонда қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва совринларни қўлга киритинг!