Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

НАВБАТДАГИ ҲАЙЪАТ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ


         Бугун (24.02.2022) Самарқанд вилоят адлия бошқармасида бошқарма бошиғи С. Нуриев раислигида бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари, Юридик хизмат кўрсатиш марказлари, вилоят юридик техникуми ҳамда вилоят нотариал архивининг масъул ходимлари иштирокида навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Самарқанд вилоятида адлия органлари ва муассасаларининг 2021 йил давомидаги фаолияти танқидий таҳлил қилинди. Мазкур йиғилишида бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари О. Шодикулов томонидан адлия органларининг 2021 йил мобайнида норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва бошқа соҳалардаги фаолияти давомида йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида ўқиб эшиттирилди. Ҳайъат мажлисида фаолияти давомида хато ва камчиликларга йўл қўйган 10 нафарга яқин ходимлар интизомий жавобгарликка тортилди. Шунингдек, мажлисда адлия органлари томонидан 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган аниқ режалар белгилаб олинди.