Янгиликлар
28
Юридик хизмат кўрсатишнинг афзаликлари
Жомбой туман Юридик хизмат кўрсатиш бўлими ходимлари томонидан 2022 йил 25 март куни туман Тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июнда “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5168-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 30 декабрдаги “Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, кундалик ҳаётдаги кенг тарқалган муаммоларни, шу жумладан, суд таҳлиллари орқали мақсадли тарғибот қилиш бўйича 2022 йилга мўлжалланган манзилли тарғибот Дастури” ижросини таъминлаш ҳамда "Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой" тадбири доирасида тарғибот учрашуви бўлиб ўтди. Шунингдек, учрашув иштирокчиларига ўз соҳалари юзасидан зарур бўлган ҳуқуқий тушунтириш берилди.