Янгиликлар
МАЪМУРИЙ СУД ВА АДЛИЯ ҲАМКОРЛИГИ
Жорий йилнинг 30 март куни Самарқанд вилоят адлия бошқармасида адлия бошқармаси ҳамда вилоят маъмурий суди билан ҳамкорликда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрда тасдиқланган “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги ВМҚ-709-сон қарори юзасидан семинар-тренинг ташкил этилди. Мазкур семинар-тренингда Қишлоқ хўжалиги бошқармаси, Кадастр агентлигининг Самарқанд вилоят бошқармаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтининг вилоят бўлинмаси масъул ходимлари ҳамда туман (шаҳар) маҳаллий кенгашларининг котибият мудирлари ва бошқалар иштирок этди. Тадбирда вилоят маъмурий судининг судьялари ва адлия бошқармасининг малакали мутахассислари томонидан юқоридаги қарорнинг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилиб, мазкур қонун ҳужжатини амалиётда қўллаш борасида ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Учрашувда иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар қайтарилди.