Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

АДЛИЯ БЎЛИМЛАРИГА РАҲБАРЛАР ТАЙИНЛАНДИ


      Бугун (28.04.2022) Самарқанд вилоят адлия бошқармасида вазирлик тизимида амалга оширилган ислоҳотлар, соҳадаги ўзгаришлар ва адлия бўлимлари фаолиятини ривожлантириш, ҳудудларда фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, сифатли давлат хизматлари кўрсатишни янги босқичга олиб чиқиш, аҳоли муаммолари билан манзилли ва натижали ишлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.Йиғилишда Бошқарма бошлиғи С.Нуриев иштирок этиб, сўнгги йилларда аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада яхшилаш, фуқароларнинг мурожаатларини жойида ўрганиш ва ҳал этиш борасида кўплаб салмоқли ишлар амалиётга татбиқ этилаётганлигини алоҳида эътироф этди ҳамда бошқарманинг янги таркиби билан тизим ходимларини таништирди. Шундан сўнг, бошқарма раҳбарияти ҳудудларда бўлиб, туман (шаҳар) адлия бўлимларига тайинланган раҳбарларни тизим ходимларига таништиришди. Бўлимлар фаолиятини ўрганиш асносида ходимларга яратилган шароитларни кўздан кечирди. Уларнинг муаммолари ва таклиф ҳамда мулоҳазаларини тинглади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартда “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-89- сон Фармони билан Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги Адлия вазирлиги таркибига ўтказилди.