Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Ободлик кўнгилдан бошланади


Бугун умумхалқ хайрия ҳашари деб эълон қилинган. Самарқанд вилоят Адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ҳам мазкур хайрия ҳашарига ўзгача ҳозирлик кўрилди.

Мазкур тадбир баҳона бошқарма ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳудудларида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, чиқиндилардан тозалаш ва дарахтларни оқлаш ишлари уюшқоқлик билан амалга оширилди. Ранг-баранг гуллар экилди.

Поклик ва ободлик, озодалик кўнгилдан бошланади. Бу ҳислатлар халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган, десак муболаға эмас. Ана шу эзгу тамойилни шиор деб билган адлия органлари ходимлари бугунги ташаббусда фаол иштирок этишмоқда.