Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

"ҚОРАСУВ"ДА АДЛИЯ САЙЛИ БЎЛИБ ЎТДИ


Самарқанд шаҳридаги "Қорасув" массивида ташкил этилган “Адлия сайли” тадбири жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни янада ошириш, аҳолига ҳуқуқий ахборотларни, шу жумладан, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва ҳаракатлар стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг мазмун-моҳиятини етказиш каби эзгу мақсадларни ўзида ифода этди.
“Адлия сайли” аҳолининг барча қатламларини қамраб олди. Жараёнда ҳуқуқий маълумотлар кенг тарғиб қилинди, аҳоли ижтимоий фаолликка чорланди. Аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида вилоятдаги барча давлат органлари ва ташкилотлари томонидан маслаҳат бурчаклари ташкил қилиниб, уларни қизиқтирган масалаларда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Самарқанд шаҳар Давлат хизматлари маркази, Самарқанд шаҳар 2-сон ҳамда Самарқанд туман ФҲДЁ бўлимлари томонидан давлат хизматлари сайёр тарзда кўрсатилиб, жами 42 та мурожаат қабул қилинди ҳамда уларнинг 20 дан ортиғига тадбир давомида замонавий мобил автобусда хизмат кўрсатилди. Хусусан, нотариус, адвокатлар, "Мадад" нодавлат-нотижорат ташкилоти томонидан фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Концерт, немис, корейс ва бошқа маданият марказлари вакиллари ижросида бадиий чиқишлар ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси сайилга ўзгача шукуҳ бағишлади.
— Биринчи гуруҳ ногирониман, — дейди тадбирда қатнашаётган ҳунарманд Умида Маҳмудова. — 3 йилдан юери шу ҳунар билан шуғулланаман. Қўл меҳнати бўлгани боис, сайилда маҳсулотларимга қизиқиш катта бўлди. Ногирон бўлсамда, ушбу ҳунармандчилик маҳсулотларимни бугунгача АҚШ, Россия, Қозоғистонга экспорт қилишга эришдим. Бугунги сайил эса ёш шогирдлар орттиришим учун яхши хизмат қилди.
Энг асосийси ҳуқуқий-маданий тадбир давомида 120 нафардан ортиқ фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. Шаҳримиз аҳолиси ва массивда истиқомат қилувчилар узоққа бормасдан шу жойнинг ўзида ўзларини қизиқтирган муаммо ва таклиф-мулоҳазалар юзасидан мутахассислар билан очиқ мулоқотда бўлишди.
"Қорасув" маҳалласида яшовчи 2003 йилда туғилган Сайдуллаев Фирдавс уй шароитида туғилганлиги, ота-онасининг беэътиборлиги сабаб шу пайтга қадар туғилганлик гувоҳномаси олмаганини маълум қилди. 19 ёшга кирган фуқарога шу жойнинг ўзида Самарқанд туман ФҲДЁ бўлими томонидан туғилганлик гувоҳномаси расмийлаштирилиб, тантанали равишда топширилди. Энди Фирдавс бир неча йиллик муаммоси барҳам топганидан хурсанд. Гувоҳнома ёрдамида у шахсини тасдиқловчи паспорт олишга киришмоқчи.
Шунингдек, тадбиркор З.Самадов тузилган ижара шартномасисини бекор қилиш бўйича нотариуслардан шу жойнинг ўзида амалий ёрдам сўради ва тадбиркорнинг мурожаати Тойлоқ туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Анвар Холмурадов томонидан кўриб чиқилиб, жойида нотариал ҳаракат амалга оширилди.
— Тадбирдан кўзланган асосий мақсад фуқароларимизнин ҳуқуқий саводхонлиги ошириш, аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор қилиш ҳамда уларни қийнаб келаётган ҳуқуқий муаммоларни ўрганиб, жойида ҳал қилишдир, — дейди Самарқанд вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи масъул ходими О.Муҳаммадиев. — Сайил давомида нафақат адлия тизимидаги ташкилотлар, балки, бугунгача бошқармага келиб тушган мурожаатлардан келиб чиқиб, турли ташкилот ва муассасалар ҳам жалб қилинган ва улар фуқаролар билан мулоқотда бўлиб, уларнинг муаммолари, масалаларига биргаликда ечим топишди. Юридик техникуми ўқувчилари тадбир иштирокчиларининг ҳуқуқий билимлари ҳам синовдан ўтказилди. Давлат бошқаруви органлари ва қонун ҳужжатларига оид викторина тарзида савол-жавоблар уюштирилиб, фаол қатнашувчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими