Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

ЧОРАК САРҲИСОБИ: ЭРИШИЛГАН ЮТУҚЛАР ВА КАМЧИЛИКЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ


Бугун, 18 май куни Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.
Унда 2022 йилнинг I чораги давомида амалга оширилган ишлар якуни, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар, шунингдек ҳудудий адлия органлари фаолиятининг самарадорлиги баҳолаш натижалари муҳокама қилинди.
Кун тартибидаги биринчи масала: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъатининг қарорида белгиланган вазифалар тўғрисида Бошқарма бошлиғининг ўринбосари Ж.Зохидов ахборот берди. Шунингдек, Бошқарма томонидан 2022 йил 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.
Бундан ташқари тадбирда аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш ишларини ташкил қилишда айрим тизимли муаммолар учраётгани, фуқароларга хизмат кўрсатишда жиддий камчиликлар кўзга ташланаётганлиги, айрим ҳудудлар ўзларига юклатилган вазифаларни бажаришга жиддий ёндашмаётганлиги, соҳани такомиллаштириш ва аҳолига қулайликлар яратишдаги муаммоларни ҳал этишда раҳбарларда шахсий ташаббус ва талабчанликнинг етарли бўлмаётганлиги таъкидланди. Жорий йилнинг 1-чораги давомида йўл қўйган хато ва камчиликлар сабабли 5 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди. Жойлардаги мавжуд камчиликлар, уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.
Мажлис кун тартибидаги масалалар бўйича, тизим ходимларининг таклиф ва тавсиялари эшитилди. Ҳайъат мажлиси видеконференцалоқа шаклида ўтказилиб, унда туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ бўлимлари ва Юридик хизмат кўрсатиш марказларининг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этди.