Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

#Адлия_жавоб_беради "КЎП ҚАВАТЛИ УЙДАГИ ХОНАДОННИ ҚАЧОН ТАЪМИРЛАТИШ МУМКИН?"


#Адлия_жавоб_беради

"КЎП ҚАВАТЛИ УЙДАГИ ХОНАДОННИ ҚАЧОН ТАЪМИРЛАТИШ МУМКИН?"

— Кўп қаватли уйга кўчиб ўтаяпмиз, лекин аввал уйни таъмирлатмоқчи эдик. Эшитишимча, кўп қаватли уйда маълум вақт оралиғида таъмирлаш ишларини олиб бориш мумкин эмас экан. Наҳотки, ўз уйимни исталган вақтда таъмирлата олмайман? Шу тўғрими?
                                                                                                                                                                                З.Норбўтаев.

— Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 192-моддасида Маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш учун маъмурий жавобгарлик чоралари белгиланган, — дейди Иштихон туман Юридик хизмат кўрсатиш маркази ходими Б.НОРМУРОДОВ. — Унга кўра, тунги вақтда — соат 23.00 дан 06.00 гача — фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни баланд овоз билан қўшиқ айтиш, мусиқа чалиш, товуш сигналлари бериш, хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш, турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш учун
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми, мансабдор шахсларга эса — учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида, мансабдор шахсларга эса — иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Конституциямизнинг 20-моддасида "Фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмасликлари шарт"лиги белгиланган. Бундан кўринадики, сизга таъмирлаш ишларини олиб боришингиз учун ҳеч нарса монелик қилмайди. Фақат юқорида таъкидланган вақт оралиғида кўп қаватли уйда жойлашган бошқа хонадон эгаларининг тинчини бузувчи ҳолатларни содир этмасангиз кифоя.

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими