Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

ТАТУ САМАРҚАНД ФИЛИАЛИ ХОДИМИ МУНТАЗАМ МУАЛЛИФЛИК ҲУҚУҚЛАРИНИ БУЗИБ КЕЛГАНИ АНИҚЛАНДИ


ТАТУ САМАРҚАНД ФИЛИАЛИ ХОДИМИ МУНТАЗАМ МУАЛЛИФЛИК ҲУҚУҚЛАРИНИ БУЗИБ КЕЛГАНИ АНИҚЛАНДИ

Ҳозирги кунда муаллифлик ҳуқуқи мавзуси долзарб масалага айланиб бормоқда. Чунки ҳозирги замонавий технологиялар ҳар қандай маълумотни осон кўпайтириш ва уни тарқатишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Афсуслар бўлсинки, бу кўпчиликка ўз манфаати йўлида мавжуд қонун-қоидалар, одоб-аҳлоқ меъёрларини бузиб яшашларига йўл очиб бераётгани айни ҳақиқат.

“Akademnashr NMM” МЧЖ томонидан Самарқанд вилояти адлия бошқармасига 2022 йил 1 июнда йўлланган шикоят хати шундай ҳулоса қилишга ундайди. Унда қайд этилишича, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалининг Ахборот-ресурс маркази раҳбари С.Хакбердиев муқаддам интеллектуал мулк соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этиб келган.

Маълум бўлишича, мазкур филиал расмий веб саҳифаси электрон кутубхонасида дастурлаш асосларига алоқадор файллар бўлимида муаллифи фуқаро Анвар Нарзуллаев бўлган “Pythonda dasturlash asoslari” номли “Akademnashr NMM” МЧЖ томонидан чоп этилган китоб сканер қилинган варианти ҳуқуқ эгаларининг рухсатисиз жойлаштирилган.

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан аниқланган маълумотларга асосан, “Akademnashr NMM” ҳамда фуқаро Анвар Нарзуллаев ўртасида 2021 йил 8 июнда Анвар Нарзуллаевнинг “Pythonda dasturlash asoslari” номли асарини нашир этиш бўйича мутлоқ мулкий ҳуқуқларни жамиятга бериши, жамият эса асар муаллифига ҳақ тўлаш мажбуриятини олиш тўғрисидаги муаллифлик шартномаси имзоланган. Мазкур шартномага асосан асарга бўлган мулкий ҳуқуқлар “Akademnashr NMM” МЧЖга ўтказилган, шунингдек, мазкур шартноманинг 3.5-бандига кўра, учунчи шахслар томонидан асарга бўлган ҳуқуқлар бузилган тақдирда тарафлар бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда бир-бирига кўмаклашиши белгиланган.

Бироқ, ТАТУ Самарқанд филиалининг масъул ходими С.Хакбердиев филиал расмий веб-саҳифасидаги электрон кутубхонага “Akademnashr NMM” МЧЖ томонидан чоп этилган “Pythonda dasturlash asoslari” номли китоб нусхасини ҳуқуқ эгаларининг рухсатисиз жойлаштирган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси “Муаллифлик ҳуқуқлари ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонунининг 19-моддасига кўра, муаллиф асардан ҳар қандай шакилда ва ҳар қандай усулда фойдланишда мутлоқ ҳуқуқларга эгалиги, юридик ва жисмоний шахслар, қонунда кўрсатилганидан ташқари ҳолларда, асардан фақат ҳуқуқ эгаси ёки бошқа ваколатли шахс билан тузилган шартномага биноан фойдаланишлари мумкинлиги, хусусан, асарни барчанинг эътиборига етказиш, асарни сим(кабель) орқали ёки бошқа шу каби воситалар ёрдамида узатиш йўли билан барчанинг эътибори учун юбориш муаллифнинг асардан фойдланишга бўлган мутлақ ҳуқуқлари сирасига кириши кўрсатилган.

Бундан ташқари, ушбу Қонуннинг 61-моддасида муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлиши белгилаб қўйилган. Юқоридаги қонун нормаларига асосан фуқаро С.Хакбердиев мазкур ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 1771-моддасининг биринчи қисмида белгиланган муаллифлик ҳуқуқларини бузган.

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси мазкур маъмурий жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман судига юборди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ–89-сон фармони билан Адлия вазирлигига интеллектуал мулк соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда ихтиролар, товар белгилари, муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш вазифаси юклатилган.


Самарқанд вилоят адлия бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими