Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

"Маҳаллабай" асосида аниқланаётган муаммолар ечим топмоқда


      Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг “Инсон қадри учун” тамойили асосидаги "маҳаллабай" тарғибот тадбирлари давом этмоқда. Ташаббус доирасида адлия органлари ходимлари ва хусусий амалиёт билан шуғуллланувчи нотариуслар вилоятдаги 1126 та маҳаллаларга аҳолининг муаммоларини ўрганиш, уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида бириктирилган.
    Мазкур ходимлар ҳар ҳафтанинг шанба кунлари ўзларига бириктирилган маҳаллалардаги аҳоли мурожаатларини ўрганишмоқда. Жумладан, ўтган сафарги ўрганишлар жараёнида Самарқанд туман ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан тумандаги “Қорасув” маҳалласида кўп йиллардан буён шаърий никох асосида яшаб келаётган оила аниқланган эди.
        Фуқаро Шамси Ҳақбердиевнинг турмуш ўртоғи билан қонуний никоҳдан ўтиш борасидаги мурожаатлари тингланиб, ижобий ҳал қилинди. Уларнинг никоҳи Самарқанд туман ФҲДЁ бўлими томонидан қонуний қайд этилиб, гувоҳнома сайёр равишда топширилди.