Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

ОММАВИЙ ҚАБУЛДА ҲУҚУҚИЙ МУАММОЛАР ЕЧИМ ТОПМОҚДА


       Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси раҳбарлигида вазирликлар, секторлар, ҳудудий ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирокида Самарқанд вилоятида оммавий сайёр қабуллар бўлиб ўтмоқда. 20 июндан бошланган мазкур оммавий қабуллар 23 июнь куни Жомбой туманида якунига етади.
Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар муаммолари билан ишлашни самарали ташкил этиш, ҳудудларда ечимини кутаётган масалаларни “маҳаллабай” ўрганган ҳолда жойида ва тезкор ҳал этиш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбирда Самарқанд вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти ҳам фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини тингламоқда.
      Хусусан, айни пайтда Иштихон туманида давом этаётган оммавий қабулларда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жаҳонгир Зоҳидов қатнашмоқда. Қабулда фуқаролардан ҳуқуқий мазмундаги 20 га яқин мурожаат қабул қилиниб, 30 нафардан ортиқ фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
       Жумладан, Оқдарё туманидан келган фуқаро Д.Мурадова бола пули олишда муаммоларга дуч келаётгани, тайинланган бола пули ҳам 3 ўтиб, ҳеч қандай огоҳлантиришсиз тўхтатилиб қўйилганлигини маълум қилиб, ушбу муаммосини ҳал қилишда амалий ёрдам сўради. Ж.Зоҳидов бошчилигида ушбу масала жойида ўрганиб чиқилиб, бола пули асоссий тўхтатилганлиги аниқланди. Муаммо тез фурсатда ижобий ҳал қилинадиган бўлди.
         Оммавий қабул давом этмоқда.