Янгиликлар
БИР ГУРУҲ ЖУРНАЛИСТЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни. Ҳар йили ушбу сана алоҳида байрам сифатида нишонланади. Чунки бу кун давлат идоралари ва жамоатчилик ўртасида мустаҳкам алоқаларни ўрнатишда муҳим бўғин ҳисобланувчи касб эгаларининг касб байрами.
Хусусан, Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқаролар ва жамоатчилик вакиллари билан ишлаш ўзаро очиқлик ва тизимли ёндашувчанлик тамойили асосида амалга оширилмоқда. Бунда албатта журналистларнинг ҳам ўзига хос ўрни бор. Боиси, аҳолига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, бу борадаги ислоҳотлар ва уларнинг натижалари ҳақида тезкор, холис ва тўлиқ ахборот етказиш, адлия органлари очиқ ва шаффофлигини кўрсатиш, қонунчиликдаги ўзгаришларни халқимизга етказиш ва фуқароларнинг қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган жараёнларни оммалаштиришда уларнинг кўмагига суянамиз.
Бугун Самарқанд вилоят адлия бошқармасида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда бошқарма бошлиғи ўринбосари О.Шодикулов шу ҳақида сўз юритиб, бошқарма, жумладан адлия органлари фаолиятини ёритишда фидойилик кўрсатаётган матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини яқинлашиб келаётган байрам билан бошқарма жамоаси номидан табриклади.
Шундан сўнг, бир гуруҳ вилоятимиздаги оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар Бошқарманинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси шарафли ва масъулиятли касб фаолиятингизда улкан зафарлар, ижодий баркамоллик, омад ёр бўлишини тилаб қолади.
Байрамингиз муборак бўлсин қадрли журналистлар!