Янгиликлар
26
"ЯНГИ НАФАС" МАРАФОНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Хабарингиз бор, бугун Адлия вазирлиги томонидан “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси билан ҳамкорликда “Янги нафас” шиори остида марафон ўтказилди. Мазкур марафон Самарқандда ҳам қизғин ташкил этилди. Ушбу марафонга ногиронлиги бўлган шахслар кенг жалб қилиниб, улар махсус номинацияларда тақдирланди. Эслатма: Марафон 2022 йил 26 июнь соат 07:00 да Фарғона, Наманган, Чирчиқ, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Шаҳрисабз ва Тошкент шаҳарларида бўлиб ўтди.