Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Самарқандда университет ўқитувчиси “статья” ни пеш қилиб, ишдан бўшашга мажбурланди


Самарқандда университет ўқитувчиси “статья” ни пеш қилиб, ишдан бўшашга мажбурланди

Самарқандда университет ўқитувчиси “статья” ни пеш қилиб, ишдан бўшашга мажбурланди
СамДУ Каттақўрғон шаҳар филиали стажёр ўқитувчиси Х.Абдуллаева филиалнинг ўқув ишлари бўйича проректори, педагогика ва тилларни ўқитиш факультети декани ва бир гуруҳ масъуллар ўз хоҳиши билан ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзиш, бўлмаса “статья” билан ишдан бўшатиб юбориш билан қўрқитилган. 

Суд ҳужжатларига кўра, филиал раҳбарияти фуқарога ички меҳнат тартиб-қоидаларини бузиб келаётганлиги ва кафедра билан алоқани узиб қўйиши, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврида бўла туриб, касаллик варақасини тақдим этмагани, шунингдек, 2022 йил 5 январдан 2002 йил 8 февралгача 28 иш куни мобайнида ишда бўлмаганлигини рўкач қилган. Х.Абдуллаева эса мазкур муддат давомида оғзаки рухсат олиб, онлайн тарзда талабаларга дарс бериб келган.

Бўлиб ўтган тортишувлардан сўнг у ўз хоҳиши билан ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзишга мажбур бўлган. Бунинг устига фуқаро 17-18 февраль кунлари ишда бўлган, аризани ҳам 17 февраль куни ёзган бўлса-да, у билан тузилган меҳнат шартномаси филиал директорининг тегишли буйруғига кўра 2022 йилнинг 17 февралидан эмас, 14 февралидан бекор қилинган. Бу ҳолат эса Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон шаҳар филиали ички тартиб-қоидаларининг 23-бандига зидлиги айтилади.

Яъни, ушбу бандда ходим томонидан берилган ариза у берилган кун ва кейинги кундан кечиктирмай филиал директорига тақдим этилиши, ходимнинг аризаси узрли сабабларга кўра ишни давом эттиришнинг имкони бўлмаган ҳолларда у берилган кундан филиал директорига тақдим этилиши белгиланган.

Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг жорий йил 19 февраль кунги маълумотномасида Х.Абдуллаева 27-28 ҳафталик ҳомиладор эканлиги кўрсатилган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 237-моддасига кўра, ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш мумкин эмас.

Хуршида Абдуллаеванинг Самарқанд давлат университети Каттақўрғон шаҳар филиали томонидан ноқонуний равишда бўшатилганлиги ҳолати юзасидан норози бўлиб ёзган мурожати Каттақўрғон шаҳар адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилган, меҳнат шартномасини бекор қилишда филиал томонидан бир қатор қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган. Шу асосида фуқаролик ишлари бўйича Каттақурғон туманлараро судига даъво аризаси киритилган.

"Судда филиал вакиллари томонидан келтирилган фажлар ўз тасдиғини топмади. Ходимни ишни давом эттира олмаслик ҳолатини тасдиқловчи тиббий хулоса мавжуд эмаслиги аниқланиб, филиал масъуллари низони кўриш вақтида меҳнат шартномасини бекор қилиш қонун талаби асосида бекор қилинганлигини исботлаб бера олишмади",-дейилади хабарда.


Суднинг 2022 йил 25 апрелдаги ҳал қилув қарорига асосан Каттақўрғон шаҳар адлия бўлимининг даъво аризаси қаноатлантирилиб, Х.Абдуллаева Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиалига 0,50 штат бирлигида Гуманитар фанлар кафедрасига стажёр ўқитувчи вазифасига ишга тикланган. Шунингдек филиал зиммасига фуқаронинг мажбурий бекор юрган вақтлари учун 6 088 192 сўм иш ҳақи ва меҳнат шартномасини ғайриқонуний бекор қилганлиги оқибатида етказилган маънавий зиён учун 3 043 096 сўм маънавий зарар ундириш мажбурияти юклатилган. Шунингдек, суд томонидан филиалда йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатларини келгусида олдини олиш ва айбдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўриш учун Самарқанд Давлат университети ректори номига хусусий ажрим чиқарган.


Мансур ҲАСАНОВ,
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси 
Жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчи