Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Адлия кўмаги билан 17 нафар боғча ходимларининг 47 миллион сўмдан ортиқ тўланмай келинган пуллари ундириб берилишига эришилди


Тумандаги 6-сон Давлат мактабгача таълим ташкилоти ходимлари туман адлия бўлимига мурожаат қилишиб, ДМТТ биносида таъмирлаш ишлари амалга оширилган даврда яъни 2021 йил февраль ойидан июль ойига қадар иш ҳақлари тўланмаганлиги сабабли ушбу тўланмаган иш ҳақларини ундиришда амалий ёрдам сўраган. Мурожаатни ўрганиш давомида, туман мактабгача таълим бўлимининг 2021 йил 10 февралдаги №23-сон буйруғи билан 6-сон давлат мактабгача таълим ташкилотининг мавжуд бино ва иншоотларининг бир қисмини жорий таъмирлаш сабабли иш фаолияти вақтинча тўхтатилганлиги, бўлимнинг 2021 йил 1 июлдаги №76-сон буйруғи билан 6-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини давом эттирганлиги, жорий таъмирлаш ишлари олиб борилган давр (10.02.2021й.-01.07.2021й.) учун муассаса ходимларига ойлик иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди. Ваҳоланки, Меҳнат кодексининг 159-моддасига мувофиқ, ходимнинг айбисиз яроқсиз маҳсулот тайёрланганда ва бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланади деб белгиланган. Бундан ташқари меҳнат кодексининг 154-моддасига кўра иш берувчи молиявий аҳволидан қатъий назар ходимга бажарган иш учун, ҳақини белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ меҳнат кодексининг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги белгиланган. Шу боис, ўз вақтида тўланмай келинган жами 47 557 904,50 сўм иш ҳақини 6-сон давлат мактабгача таълим ташкилотининг жами 17 нафар ходимлари фойдасига Булунғур туман мактабгача таълим бўлими ҳисобидан ундириб бериш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судига 17 та даъво аризалар киритилиб, мазкур суднинг жорий йил 27-июнда чиқарилган суд буйруқлари асосида ходимларга юқоридаги иш ҳақлари тўлаб берилиши таъминланди.