Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

МУРОЖААТЛАРНИНГ “КАЛИТИ” ҚАЕРДА?


Самарқандда ваколатли органлар давлат хизматлари кўрсатишда ўтган 6 ойда 5 мингдан ортиқ мурожаатга масъулиятсизлик билан ёндошган.

Биз биламизки, давлат хизматларини кўрсатишда, уларнинг сифат ва самарадорлигини ошириш, белгиланган муддатларда тақдим этилиши учун давлат идоралари ва ташкилотлари ваколатли орган ҳисобланади. Марказлар орқали юборилган фуқароларнинг ҳар бир сўровлари ўз вақтида кўриб чиқилиб, тегишли жавоб қайтарилиши лозим. Мурожаатни ассоссиз рад этишга ҳам, вақтида кўриб чиқмасликка ҳам, ортиқча ҳужжат талаб қилишга ҳам ҳаққимиз йўқ. Бироқ ана шу тамойилни масъуллар унутиб қўймоқда.

Давлат хизматлари марказларига ташриф буюраётган ҳар бир фуқаро муаммосига ечим, мурожаатига калит излаб келади. Афсуски, кўп ҳолларда ўша умид қилинган “калит” вақтида эгасини бориб топмайди. Биз биламизки, давлат хизматларини кўрсатишда, уларнинг сифат ва самарадорлигини ошириш, белгиланган муддатларда тақдим этилиши учун давлат идоралари ва ташкилотлари ваколатли орган ҳисобланади. Марказлар орқали юборилган фуқароларнинг ҳар бир сўровлари ўз вақтида кўриб чиқилиб, тегишли жавоб қайтарилиши лозим. Мурожаатни ассоссиз рад этишга ҳам, вақтида кўриб чиқмасликка ҳам, ортиқча ҳужжат талаб қилишга ҳам ҳаққимиз йўқ. Бироқ ана шу тамойилни масъуллар унутиб қўймоқда. Оқибатда хизмат ҳақини тўлаб қўйган истеъмолчининг қонуний манфаатлари қўпол равишда бузилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган 6 ойида туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларидан юборилган махсус хабарларнинг кўпи ваколатли идоралар томонидан қонунда белгиланган тартибда ҳал этилмаган. Ўтказилган текшириш ва мониторинглар натижасида бу ўз тасдиғини топиб, ваколатли идоралар томонидан 5 117 та қонун бузилиши ҳолатлари содир этилганлиги аниқланди.

Таҳлилларга кўра, 4 234 та ҳолатда давлат хизматлари кўрсатиш муддатлари бузилган, 821 та ҳолатда тўғридан-тўғри давлат хизматлари кўрсатилган, 56 та ҳолатда мурожаатлар асоссиз рад этилиб, 6 та ҳолатда бошқа қонун бузилишлари содир этилган.

Афсуски, кўрилаётган таъсир чораларига қарамасдан тегишли хулоса чиқармаётган давлат идоралари ва ташкилотлари сони камайётгани йўқ. Масалан, кадастр идоралари (1750 та), газ таъминоти корхоналари (1584 та), сув таъминоти корхоналари (594 та), электр таъминоти корхоналари (127 та), қурилиш идоралари (83 та), туман (шаҳар) ҳокимликлари (204 та), соғлиқни сақлаш муассасалари (240 та), давлат солиқ инспекциялари (378 та) ҳали ҳануз мазкур рўйхатда “етак”чилик қилишмоқда. Наҳотки, ушбу идораларда фуқаролар мурожаатларига панжа орасидан қаралса? Улар учун истеъмолчи манфаатларининг бир чақалик қадри йўқми? Ота-боболаримиз бизни бировнинг мушкулини осон қилишга ундаб келган. Лекин бу ерда кимгадир ёрдам бериш ҳақида эмас, хизмат ҳақини тўлаб қўйган истеъмолчи ва бир мурожаат ортидаги тақдирлар ҳақида гап кетмоқда.  

Биргина мисол, “Graver Menedjment” МЧЖнинг Самарқанд шаҳар Давлат хизматлари маркази орқали шу йил 15 майда юборилган объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома олиш тўғрисидаги сўровномаси ижро учун Оқдарё туман қурилиш бўлимига юборилган. Бироқ мазкур сўровнома ваколатли идора томонидан жорий йил 17 май куни “Ижарага берувчи ернинг фойдаланиш мақсадини бошқа фаолият турига ўзгартириш ва қўшимча қурилишга берилгандан сўнг рухсат берилишини таъминлаймиз...”, деган важ билан рад этилган.

Ваҳоланки, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарори билан тасдиқланган “Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти”нинг 18-бандида ваколатли органга сўровнома тушганидан сўнг, 7 иш кунида объектни жойига бориб бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, ректонструкция қилиш ҳамда ўз ҳудида қўшимча бино ва иншоотлар қуриш имкониятлари мавжудлигини ўрганиши ва QR-код қўйилган рухсатномани бериш ёки рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда рухсатнома беришни рад этиши белгиланган. Яъни, Оқдарё туман қурилиш бўлимининг мазкур ҳолатдаги хатти-ҳаракатлари қонунчилик талабларига зид ҳисобланади.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари, келгусида уларнинг олдини олиш мақсадида мурожаатларни кўриб чиқишда масъулиятсизликка йўл қўйгани учун ваколатли идораларнинг раҳбарлари номига 19 та тақдимнома ва 772 та огоҳномалар киритилди. Шунингдек, 54 нафар айбдор шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштирилди. Қўлланилган таъсир чоралари натижасида ваколатли органларнинг 18 нафар ходимларига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилиб,  54 нафар айбдор раҳбар ва ходимлар маъмурий жавобгарликка тортилиши таъминланди.

  Шерзод АЗИЗОВ,

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси
Давлат хизматлари кўрсатилиши устидан
назорат қилиш бўлими бошлиғи.