Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Ургут туманида навбатдаги сайёр қабул


Жорий йилнинг 28 июль куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланган "Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, кундалик ҳаётидаги кенг тарқалган муаммоларни, шу жумладан, суд таҳлиллари орқали мақсадли тарғибот қилиш бўйича 2022 йилга мўлжалланган манзилли тарғибот" ДАСТУРИнинг ижросини таъминлаш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш юзасидан туман адлия бўлимининг ташаббуси билан Ургут истироҳат боғи ҳудудида сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда туман Ҳалқ қабулхонаси вакиллари, туман мутасадди ташкилотарининг раҳбарлари иштирок этди. Фуқаролардан имтиёзли кредит, субсидия ва ўз-ўзини банд қилиш масалалари, "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари"да рўйхатда турувчиларни тадбиркорлик билан шуғулланиш билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушди.Шу куни аҳоли томонидан турли масалаларда жами 90 га яқин мурожаатлар келиб тушди, шундан 5 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилинди, қолган мурожаатлар таълуқлилиги бўйича ташкилотларга йўналтирилди ҳамда 20 дан зиёд масалада туман адлия бўлими томонидан жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Шунингдек, сайёр қабул якунида аҳолига “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти, "Референдум"- умумхалқ овоз бериш йўли билан қонунлар қабул қилиш ва давлат аҳамиятига молик энг муҳим масалаларни ҳал қилиш шакли эканлиги ҳақида тарғибот амалга оширилди, сайёр қабул иштирокчиларини қизиқтирган мавзуга оид саволларига жавоблар берилди.