Янгиликлар
06
САМАРҚАНДЛИК “АДЛИЯ АЁЛИ” АНИҚЛАНДИ
Самарқанд шаҳар Никоҳ уйида "Адлия аёли" республика танловининг Самарқанд вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирни бошқарма бошлиғи ўринбосари М.Қурбонов кириш сўзи билан очиб, иштирокчиларга омад тилади. Шундан сўнг қатнашчилар танлов шартлари билан таништирилди. Илк маротаба ташкил этилган танловнинг вилоят босқичида Самарқандлик 6 нафар соҳа ходималари иштирок этиб, белгиланган учта шарт асосида ғолиблик учун ўзаро баҳслашишди.
✅ Нафосат маликалари дастлаб ҳуқуқий саводхонлиги, қонунчиликни нечоғлик ўзлаштиришганлигини тест синови шартида имтиҳондан ўтказишди. Кейинги шартда улар иш фаолиятида дуч келаётган долзарб масалалар бўйича таклиф ва ташаббусларини ҳимоя қилишди. Ниҳоят охирги шартда хотин-қизларимиз пазандалик маҳоратларини кўрсатишди.
✅ Ҳакамлар ҳайъати ҳар бир иштирокчини 10 баллик баҳолаш тизимида баҳолаб боришди. Танловнинг якуний натижаларига кўра, Самарқанд шаҳар ЮХКМ ходими Сарвиноз Ҳайдарова 1-ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Энди у танловнинг республика босқичида вилоят шаънини ҳимоя қилади.
Шунингдек, 2-ўрин Самарқанд шаҳар 2-сон ФҲДЁ бўлими мудираси Шоҳида Нуруллаевага, 3-ўрин эса Самарқанд вилоят юридик техникуми девонхона мудираси Наргиза Жўраевага насиб этди. Бундан ташқари Самарқанд шаҳар ДХМ ходими Ширин Закираева "Энг чаққон иштирокчи", Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги Нотариал архив мудираси Нафиса Ҳайдарова "Энг яхши пазанда" ва Каттақўрғон шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси Феруза Камалова "Энг зукко иштирокчи" йўналишлари бўйича эътироф этилиб, уларга бошқарманинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
✅ Танловнинг вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган 1 ўрин соҳибаси 5 миллион, 2-ўрин соҳибаси 3 миллион ва 3-ўрин соҳибаси 2 миллион сўм пул мукофотларига эга бўлишди.