Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

НАВБАТДАГИ КЕНГАЙТИРИЛГАН ҲАЙЪАТ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ


        Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2022 йил 1-ярим йиллиги якунларига бағишланган навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.
Йиғилишда, дастлаб, бошқарма бошлиғи С. Нуриев томонидан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг тизим ходимларига коррупцияга қарши курашиш борасидаги Мурожаати ўқиб эшиттирилди. Мажлисда 6 ойлик фаолият натижалари: ютуқлар ва камчиликлар баҳоланиб, муҳокама қилинди ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, кун тартибидаги 1-масала юзасидан Бошқарма бошлиғи ўринбосари М.Курбановнинг ахбороти эшитилди.
Йиғилишда мурожаатларни кўриб чиқишда сусткашликка йўл қўйилаётгани, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш соҳасидаги ишлар талаб даржасида эмаслиги, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий хизматлар соҳаларида тизимли муаммолар учраётгани, ДХМ ва ФҲДЁ бўлимлари хизматларни сифатли тақдим этишга эътибор қаратишмаётгани танқид қилинди. Бундан ташқари, жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатишда айрим ҳудудлар ўзларига юклатилган вазифаларни бажаришга жиддий ёндашмаётгани, соҳани такомиллаштириш ва аҳолига қулайликлар яратишдаги муаммоларни ҳал этишда раҳбарларда шахсий ташаббус ва талабчанликнинг етарли бўлмаётганлиги таъкидланди.
     Жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида йўл қўйган хато ва камчиликлар сабабли 13 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди. Жойлардаги мавжуд камчиликлар, уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.