Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

МАТБУОТ АНЖУМАНИ: 6 ОЙЛИК ФАОЛИЯТ САҲРИСОБ ҚИЛИНДИ


Хабарингиз бор, Президентимизнинг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сон Фармони билан Давлат хизматлари ва Интеллектуал мулк агентликлари адлия вазирлигига қўшиб юборилди. Ихчамлаштирилган тизим фаолиятини халққа янада яқинроқ етказиш, ўтган давр мобайнида адлия органлари томонидан амалга оширилган ишлар билан таништириш мақсадида журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ва пресс-тур ташкил этилди. 

Самимий руҳда бўлиб ўтган тадбир С.Ўринбоеванинг самарқандлик журналист ва блогерлар билан танишувидан бошланди. Даставвал С.Ўринбоева ҳамда самарқандлик журналист ва блогерлар иштирокида Самарқанд шаҳар адлия бўлими Самарқанд шаҳар давлат хизматлари марказига пресс-тур бўлиб ўтди. Меҳмонларни бошқарма бошлиғи ўринбосари М.Қурбанов бу ерда жисмоний ва юридик шахслар учун яратилган энг сўнги қулайликлар билан яқиндан таништирди. 

Дўстона мулоқотлар чоғида С.Ўринбоева ОАВ, журналист ва блогерларнинг аҳолининг ҳуқуқий маданияти, ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини оширишдаги ўрни, ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган масалалар, медиа ҳамжамиятнинг жамоатчилик назоратини амалга оширишда, фейк ва турли ахборот хуружларига қарши курашиш ҳамда ҳуқуқий манбалар билан ишлашнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида фикр юритди. Шунингдек, адлия тизимидаги янгиликлар, очиқлик ва шаффофлик, қонунийликни таъминлаш борасидаги фаолиятига ҳам тўхталиб ўтди. 

Тадбир давомида “Рақамлаштириш даврида медиа ва фейк хабарлар: ҳуқуқий ва ахлоқий омиллар” номли қўлланма тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. 

Шундан сўнг Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С.Нуриев “Очиқ адлия” дастури доирасида жорий йилнинг ўтган 6 ой якунлари юзасидан анжуман қатнашчиларига маълумот берди. 

— Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “OPEN JUCTISE” – “ОЧИҚ АДЛИЯ” дастури ишлаб чиқилган, — деди С.Нуриев. — Мазкур дастур асосида адлия органлари томонидан доимий равишда ўз фаолиятлари юзасидан кенг жамоатчиликка маълумот бериб бориш анъанага айланган. 

Вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Самарқанд вилоят ҳамда туман (шаҳар) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 109 та қарор лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди, 6 та қарор лойиҳаси рад қилинган.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари ва кенгашларининг “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилинаётган қарорлари ва фармойишлари вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан мониторинг қилиб бориш жараёнида 2022 йил январь-июнь ойларида жами 148 та ноқонуний қарорлар (шундан 53 та ҳоким қарори, 90 та ҳоким фармойиши ҳамда 5 та Кенгаш қарорлари) қабул қилинганлиги аниқланган.

Ушбу қарорларни бекор қилиш ёки мувофиқлаштириш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимликларига жами 23 та таъсир чоралари киритилган бўлиб, шундан 16 та тақдимнома, 5 та огоҳнома ҳамда 2 та даъво аризалари киритилган.

Киритилган таъсир чораларга асосан жами 78 та ҳоким қарори, фармойишлари бекор қилинган ёки мувофиқлаштирилган, шундан 

32 та ҳоким қарори, 45 та ҳоким фармойиши ҳамда 1 та Кенгаш қарорлари бекор қилинган.

Анжуман журналист ва блогерларнинг савол-жавоблари билан давом этди.


Cамарқанд вилоят адлия бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими