Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ С.НУРИЕВ ВИЛОЯТ КЕНГАШИДА АХБОРОТ БЕРДИ


Бугун Самарқанд вилояти Кенгашининг 70-сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибидан ўрин олган навбатдаги масала бўйича Самарқанд вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи С.Нуриев  вилоятда 2022 йил I ярим йиллигида норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати юзасидан ҳамда жойларда ҳуқуқий-тарғибот ва маърифатнинг аҳволи тўғрисидаги ахборот берди.

 — Вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Самарқанд вилоят ҳамда туман (шаҳар) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 109 та қарор лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди, 6 та қарор лойиҳаси рад қилинган, — деди Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С.Нуриев. — “E-qaror” электрон тизими орқали Самарқанд вилояти ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан ҳозирги кунга қадар жами 15 505 та қарор, фармойиш ҳам Кенгаш қарорлари қабул қилинган бўлиб, шундан 7 692 та ҳоким қарорлари, 3 465 та ҳоким фармойиши ҳамда 4 348 та Кенгаш қарорлари қабул қилинган.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари ва кенгашларининг ушбу тизим  орқали қабул қилинаётган қарорлари ва фармойишлари мониторинг қилиб бориш жараёнида 2022 йил январь-июнь ойларида жами 148 та ноқонуний қарорлар (шундан 53 та ҳоким қарори, 90 та ҳоким фармойиши ҳамда 5 та Кенгаш қарорлари) қабул қилинганлиги аниқланган. Ушбу қарорларни бекор қилиш ёки мувофиқлаштириш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимликларига жами 23 та таъсир чоралари киритилган бўлиб, шундан 16 та тақдимнома, 5 та огоҳнома ҳамда 2 та даъво аризалари киритилган. Киритилган таъсир чораларга асосан жами 78 та ҳоким қарори, фармойишлари бекор қилинган ёки мувофиқлаштирилган, шундан 32 та ҳоким қарори, 45 та ҳоким фармойиши ҳамда 1 та Кенгаш қарорлари бекор қилинган.

Таъкидлаш керакки, жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги ҳамда 2021 йил январь-июнь ойларини таққослаганда 2021 йил январь-июнь ойларида жами 340 та ноқонуний қарорлар қабул қилинганлиги аниқланиб, киритилган таъсир чораларга асосан жами 178 та ҳоким қарори, фармойишлари бекор қилинган ёки мувофиқлаштирилган бўлса, 2022 йилда ноқонуний қарорларнинг қабул қилиниши ҳам уларнинг бекор қилиниши 1,2 бараварга камайган.

2022 йил январ-июнь ойларида туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан қабул қилинган 231 та қарор ҳамда фармойишлари қонунчилик талабларига жавоб бермаганлиги сабабли ушбу қарор ҳамда фармойиш лойиҳалари олдиндан кўриб чиқилиб, ушбу хато ва камчиликлар қарор қабул қилинишидан олдин бартараф этилди.

Туман  (шаҳар) юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан 2021 йил 1 октябрдан 2022 йил 1 июль кунига қадар жами 79 591 та давлат органлари ва ташкилотларидан келиб тушган буйруқлар, фармойишлар, шартномалар ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлар туман (шахар) юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан кўриб чиқилган бўлиб, шундан 7 254 та буйруқлар, фармойишлар, шартномалар ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлар туман (шахар) юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан рад этилган, 2 826 та салбий хулоса берилган, 69 511 та ижобий ҳулоса берилган. Юридик хизмат кўрсатиш марказларига давлат органлари ва ташкилотлари томонидан юборилган 238 та 7 млрд.108 млн. сўмлик шартномалар лойиҳаси амалдаги қонунчиликка зид равишда тузилганлиги сабабли салбий хулоса берилган.

- Барча ходимлар вилоятдаги мавжуд 1126 та маҳаллага бириктирилган. Нега, нима учун деган савол туғилиши табиий. Айтиш мумкинки, ходимларимиз, белгиланган вақтларда маҳаллаларга чиқиб, бу ердаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспектори билан ҳамкорликда ҳуқуқий муаммоларни аниқламоқда.

Бугун биз одамлар юридик ёрдам сўрашини кутмаяпмиз, ўзимиз улар ҳузурига боряпмиз Мулкий муносабатлар, оилавий низолар бўйича ҳолат кўплиги учун тегишли тушунтириш-тарғибот ишлари олиб бориляпти.

Мисол учун, 2022 йил 6 ойида марказлар орқали жисмоний ва юридик шасхларга 636 минг 704 та давлат хизматлари кўрсатилган. Уларнинг 142 минг 254 таси ёки 22 офиздан кўпроғи онлайн, яъни ЯИДХП (my.gov.uz) орқали тақдим этилган.

Марказлар томонидан жорий йил 6 ойида жами 44 755 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган. Таҳлилларга кўра, жорий йил ўтган 6 ойида 2021 йилнинг мос даврига нисбатан давлат рўйхатидан ўтказилган тадбиркорлик субъектлари 28 270 тага кўпайган. Биргина шу рақамларнинг ўзиёқ бизнесни рўйхатдан ўтказиш бўйича бежизга дунёнинг ТОП-10 талигига кирмаганимизни кўрсатиб турибди. Марказ мутасаддиларининг айтишича, тадбиркорлик субъекти марказдан чиқиши билан ўзи ишии бошлаши учун барча шароитлар яратилган. (Ҳатто муҳр ва тамғаларни ҳам шу ерда тайёрлатиш мумкин).

Давлат хизматлари кўрсатиш маркази мутасаддиларига кўра, 6,5 миллионта далолатномалар рақамлаштирилган. Яъни тизимда инсон омилини камайтириш, бюрократия, турли сунъий тўсиқларнинг олдини олиш учун барча чоралар кўриляпти.